Ҳамкорлар:

 

Тоҳир Малик – ёзувчи.

“Адабиётимиз учун гўзал хизматлар қилишга бел боғлаган қутлуғ ниятли нашриёт дунёга келди. «DAVR PRESS»нинг дастлабки қадамлариёқ файзли, баракотли бўлди, бундан кейин ҳам унинг камоли юксак бўлажак. «DAVR PRESS» нашриётлар оламида «давр қуёши» бўлишини тилайман. Омийн”.

Турсуной Содиқова – шоира ва адиба.

“Бўлар бола бошидан” дейдилар. “DAVR PRESS” нашриёт-матбаа уйи дунёга машҳур нашриётга айланади деб умид қиламан. Бу нашриёт  энг яхши асарларни кашф этибгина қолмай, миллий адабиётимизнинг қадди-бастини гўзал таржималарда дунёга кўрсатмоқда. “DAVR PRESS” нашриёт-матбаа уйи ижодкорларининг китобларидан келадиган савоб авлод-аждодларимизга етиб борсин!

Ўткир Ҳошимов – ёзувчи (2012 йил).

Дунёда китобдан яхшироқ, китобдан донороқ, китобдан беминнат дўст йўқ. Дунёда бадиий адабиётдан сеҳрлироқ, қудратлироқ мўъжиза йўқ. Адабиёт – саккизинчи мўъжиза деганлари бежиз эмас. “DAVR PRESS” нашриёт-матбаа уйи мана шу йўлда фаолият кўрсатмоқда. Нашриётнинг хайрли ишларида омад ва ижодий парвозлар тилайман.

Акмал Саидов – профессор, Инсон ҳуқуқлари бўйича Ўзбекистон Республикаси Миллий маркази директори.

Ҳурматли Зиёдулла Забихуллаевич

Сиз раҳбарлик қилаётган "DAVR PRESS" нашриёт-матбаа уйи билан ҳамкорликда хориж адибларидан - Лао Шенинг "Мушуклар шаҳри хотиралари" ва Франц Кафканинг "Ота ҳукми" номли китоблари аъло даражада нашр қилинди. Жамоангиз аъзоларига, хусусан, нашриёт Бош муҳаррири, таниқли шоир ва таржимон Асрор Мўминовга алоҳида миннатдорчилик билдирамиз.

Амир ФАЙЗУЛЛА – ёзувчи ва таржимон.

Аввало, бундай ҳурмат дафтарининг жорий этилиши билан нашриёт жамоаси ва унинг раҳбариятини самимий қутлайман. Биз кўпинча китоб ўқишнинг хосияти ҳақида кўнглимиз тилаганча гапиришни истаймиз, аммо китоб чиқариш ва унинг машаққати ҳақида ҳадеганда ўйлайвермаслигимиз ҳам бор гап. Янги нашриётлар ичида "DAVR PRESS" нашриёти ўз йўлини тез топиб олди. Чунки чоп эттираётган китоблари дўконларда узоқ қолиб кетмаётганини ўзимиз кўриб-билиб турибмиз. Сабаби: китоблар босмахона нуқтаи назаридан замон талаби даражасидан юқори бўлса бордирки, ундан кам эмас. Бу баҳомиз китобларининг мазмунига ҳам тўла дахлдор. Мен нашриёт ишларига янгидан-янги муваффақиятлар тилайман.

Цзоу Яньхуэй хоним – Хитой Халқ Республикасининг Ўзбекистон Республикасидаги элчихонасининг маслаҳатчиси.

Рустам ЖАББОРОВ – ёзувчи ва таржимон.

Китобни энг яхши дўст деб бежиз айтишмаган. Зиё таратиш, китоб чоп этиш энг хайрли амаллардан саналади. Шу маънода “DAVR PRESS” нашриёти тутган йўл таҳсин ва эътирофга молик. Бу даргоҳдан не-не улуғ устозларнинг асарлари китоб ҳолида босилиб чиқди. Мен ҳам ана шундай буюк инсонлар сафига муносиб кўрилганимдан бахтиёрман. Нашриёт уйи жамоасига энг эзгу тилакларимни билдириб қоламан.

Мухтор АБДУЛЛАЕВ – фахрий журналист.

Инсоният яратган мўъжизаларнинг энг буюкларидан бири китобдир. "DAVR PRESS" жамоаси ана шундай мўъжиза яратиш йўлида сидқидилдан меҳнат қилаяпти. Илк китобим "Оддий одамлар кулгиси"ни сифатли чоп этиб берганликлари учун нашриёт ходимларига миннатдорчилик билдираман ва савобли фаолиятларида уларга омад тилаб қоламан.

Назира Жўраева – ёзувчи ва таржимон.

"DAVR PRESS" нашриёти китоб чиқариш борасида илгарилаб бормоқда. Бу нашриётда чиқадиган китоблар ўқувчилар маънавиятини ошириб, китоб ўқишга бўлган қизиқишларини оширмоқда. Айниқса, Тоҳир Малик, Турсуной Содиқова каби ёзувчиларнинг китоблари ўқувчилар ўртасида талаш. Бу – нашриётнинг ютуғи. Асосийси, чоп этилаётган китоблар бехато чиқади, дизайни аъло, сифатли қоғозда. Шу боис бозор иқдисодиёти даврида ушбу нашриётда чиқаётган китоблар ўқувчини бадиий-эстетик дидини ўстиришга хизмат қилаяпти ва уларнинг китобга бўлган қизиқишини ошираяпти. Нашриёт ишларига омад тилайман.

Ирода Умарова – ёш ижодкор.

Менинг ижодкор сифатида танилиб боришимга “DAVR PRESS” нашриёт-матбаа уйи жонкуярларининг ёрдами беминнат ва беқиёс. Бу нашриётнинг яратган имкониятлари мен каби ёш ижодкорлар учун кўплаб интилиш, ишонч ва омад эшикларини очиб бераётир. Бу имкониятлар учун мен улардан чексиз миннатдорман!

Адҳамжон Жўрабоев – адабиётшунос.

“DAVR PRESS” нашриёт-матбаа уйида чоп этилаётган бадиий китобларни мунтазам равишда ўқиб бораман. Китоблар бир-биридан қизиқарли, чиройли безаги билан ўқувчилар диққатини ўзига тортади. “DAVR PRESS” китоблари ёшларнинг маънавий оламини бойитади, миллатимиз урф-одатларини чуқур ўргатади.

"HUVAYDO" мебеллар уйи.

"DAVR PRESS" нашриёт-матбаа уйи орқали бизнинг "Huvaydo" мебеллар уйининг мебеллар каталоги чиройли дизайн асосида чоп этилди. Бу каталогни кўрган харидорларимиз ҳам хурсанд бўлишаяпти ва оладиган мебелларни танлаши ҳам осонлашаяпти. Биз "DAVR PRESS" нашриёт-матбаа уйидан шундай сифатли каталог тайёрлаб бергани учун миннадормиз ва уларнинг ишларига муваффақиятлар тилаймиз. Ишончимиз комил, бу нашриёт билан ҳамкорлигимизни давом эттирамиз.

Quality Textile Production

Бизнинг фирмамиз учун зарур биркалар, этикеткаларни "DAVR PRESS" нашриёт-матбаа уйи сифатли, замонавий дизайн асосида бизга тақдим қилди. Шу боис маҳсулотларимиз харидоргир бўлишида нашриётнинг ҳам ҳиссаси бор деб ўйлаймиз.

Glass Expo

"DAVR PRESS" нашриёт-матбаа уйи бизга барча турдаги ойна маҳсулотлари каталогини ва флаерларини сифатли тайёрлаб берди. Бу каталогни кўрган харидорларимиз ҳам хурсанд бўлишаяпти ва товарни танлаши ҳам осонлашаяпти. Нашриёт шундай сифатли каталог тайёрлаб бергани учун улардан миннатдормиз ва уларнинг ишларига муваффақиятлар тилаймиз. Биз бу нашриёт билан ҳамкорлигимизни давом эттирамиз.

Nukus FM

"DAVR PRESS" нашриёт-матбаа уйи бизга замонавий дизайн асосида плакатлар ва календарларни чоп этиб берди. Шу боис бу нашриёт томонидан амалга оширилган ишлар бизни тўла қаноатлантирди ва яна ҳамкорлигимизни давом эттиришга ундади.